MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали муҳокамаларга сабаб бўлди. Материал сабаб журналист ИИБга чақиртирилган. Банк мансабдорларига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилди. «Газета.uz» жараён тафсилотларини ўрганди.
Ўзбекистон президенти фармойиши билан суд тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди. Сенат эса Олий суднинг 5 та судьясини лавозимидан озод этди.
Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди. Жабрланувчи таниқли актёр билан суҳбатини диктофонга ёзиб олган ва уни ИИБга берган. Суд томонидан Матёқуб Матчоновга 1 млн 125 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Олий суд экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган контентлар рўйхатини янгилади. Улар орасида Telegram, YouTube, Instagram`даги ва аудио, видео ва матн форматдаги материаллар бор.
Ўзбекистонда 10 ой ичида оиладаги зўравонлик учун 15 мингдан ортиқ одам маъмурий жавобгарликка, 399 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида судларда болани оилага фарзандликка олиш билан боғлиқ 2701 та иш кўрилган бўлса, ундан 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган.
Президентнинг тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан Икрам Муслимов ва Олимжон Исмаилов беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Азиз Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда очиқ судда кўриб чиқиш 5 сентябрда бошланади. Улар ЖКнинг ўзлаштириш, фирибгарлик, ваколатни суиистеъмол қилиш, пора ва бошқа моддалари бўйича айбланмоқда. Судланувчиларнинг 29 нафари қамоққа олинган.
Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 200 минг доллар пора талаб қилиб, 90 минг доллар олаётганида қўлга тушганди. Суд ҳукми билан унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг шериклари ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.
Ўзбекистонда судьяларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси унга нафақат ўта оғир, балки оғир жиноят айби қўйилганда ҳам қўлланиши мумкинлиги белгиланмоқда. Сенат тегишли ўзгартиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Нормадан мақсад коррупцияга қарши курашиш экани айтилди.
Ўзбекистонда 2019 йилдан бери Олий суднинг 80 дан ортиқ қарори асосида 1000 дан зиёд манбаа тақиқланган. Улардаги материаллар диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик ғояларини тарғиб этишга йўналтирилган деб топилган.
Аввалроқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган диний блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) озодликка чиқди. Олий суднинг назорат органи унинг қамоқ муддатини икки суткага қисқартирди.
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Мингбулоқ тумани суди раиси 2 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. У ўзининг иш юритувидаги судланувчига енгилроқ жазо тайинлаб беришини айтган.
Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилди.
ДХХ фуқародан 10 минг доллар олишда гумонланган Олий суднинг катта консультантини қўлга олди. У 2 кишининг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган. Шунингдек, маҳаллий тадбиркордан 6 минг доллар олишда гумонланган Сурхондарё вилоят суди судьяси катта ёрдамчиси ҳам ушланди.
Олий суд 6 та жиноят иши бўйича қўзғолонлар ва аксилинқилобий босмачилик қилишда айбланган 174 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда яшаган. Хусусан, оқланганлар орасида таниқли адиб Абдулла Қодирий ҳам бор. Рўйхат.
2021 йил март ойида фирибгарликда айбланиб 8 йилга қамалган Avto 60 oy асосчиси Жамшид Баҳодиров озодликка чиқди, деб ёзди Kun.uz. Олий суднинг «Газета.uz»га тушунтиришича, белгиланган муддатнинг учдан бир қисмини ўтаб бўлганидан кейин унинг жазоси енгиллаштирилган.
Апелляция суди аввалроқ 7 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этилган блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.
Август ойи охирида Урганч шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши бўйича иш судга қайтарилди. Олий суд сайтидаги маълумотларга кўра, қўшимча тергов ўтказилганига қарамай, собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг